Бугун, 9 апрель - Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги Республикамиз миқёсида кенг нишонланмоқда. У жаҳоннинг тўрт машҳур саркардаларидан бири, кураги ерга тегмаган буюк лашкарбоши, худо берган салоҳиятини тўла-тўкис намоён эта олган, ўхшаши йўқ буюк армия қўмондони эди.
Бугун Жарқўрғон туман Маданият саройида тумандош шоира, ижодкор Васила Эрматованинг “Ҳижрон лоласи” номли китоби тақдимот маросими ташкил этилди. Жарқўрғон туман ҳокимлиги, Халқ таълими ва Маданият бўлимлари ҳамкорлигида бўлиб ўтган ушбу тадбирда сўзга чиқувчилар Васила Эрматованинг ижоди ва ҳаёт йўллари ҳақида айтиб ўтишди.
Жарқўрғон туманидаги умумтаълим мактабларида ҳар пайшанба куни вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш профилактикаси куни сифатида умумтаълим мактаблари ҳамда ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
(Давоми).
Биргина 1960 йилнинг ўзида “Жданов” ва “Коммунизм” номли колхозларида қишлоқ участка касалхоналари очилди. “Жданов” номли колхоз қишлоқ участка шифохонасига вакқтинча С. С. Мамедов, “Коммунизм” колхози қишлоқ участка шифохонасига М. В. Васиевлар бош врач этиб тайинландилар. Ўша йилнинг сентябрь ойида туман бирлашган касалхонаси қошида эмлаш пункти очилиб, ушбу пунктга 3. Панкиева ҳамшира этиб тайинланди.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улуғ аждодларимизнинг бой маънавий меросини тарғиб қилиш, замонамиз қаҳрамонлари образини яратишга қаратилган янги ижодий танловлар ташкил этиш юзасидан Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг қўшма қарори асосида “Ўзбекистон диёрим, ки андин ифтихорим” номли расмлар танлови ва “Шонли тарихдан буюк келажак сари” номли ижодий ишлар танловини ўтказиш бўйича қўшма қарор қабул қилинганди.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024