Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ОЧИҚ МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ

   Бугун Жарқўрғон туман ҳокимлигида “Ёшлар ва аёллар дафтарига киритилганлар муаммоларини ҳал этиш борасидаги ишлар” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов ҳамда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси О.Чоршанбиевалар туманда ёшлар ва аёллар дафтарига киритилганлар ҳамда уларни дафтардан чиқариш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

643865
0

“ЁШ ЭСТРАДА ИЖРОЧИЛАРИ”

     Ёшларнинг санъатга бўлган қизиқишлари ва эстрада соҳасидаги ижодларини ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида Жарқўрғон туман ҳокимлиги ҳамда Маданият ва Халқ таълими бўлимлари билан ҳамкорликда “Ёш эстрада ижрочилари” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

643881
0
“МАРКАЗИЙ СУРХОН” ОБОД БЎЛМОҚДА

    Жарқўрғон туманида жорий йилда 5 та маҳалла дастур асосида обод гўшага айлантирилиши белгиланган бўлиб, ушбу маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари амалга ошириб келинмоқда. Бугун ҳам ушбу маҳаллаларда “кўркам”лаштириш ишлари туман ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, Фавқулотда вазиятлар ҳамда Йўл қурилиш бўлимлари томонидан давом эттирилди.

   Айниқса, Марказий сурхон маҳалласида ички йўлларга тош ётқизилиб, текисланган бўлса, йўл ёқасидаги деворлар кўркам кўринишга келтирилиб, оқлаш ишлари амалга оширилди. Бир сўз билан айтганда “Марказий сурхон” ҳақиқий марказга айланиб бормоқда.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

“СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!”

    Жарқўрғон туманида ҳам “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида бир қатор спорт мусобақалари ташкил этилиб, ёшларнинг бўш вақтлари унумли ўтиши учун имкониятлар яратиб берилмоқда.

    Жумладан, бугун кимё ва биология фанлари чуқурлаштириб ўқитиладиган мактаб интернатда ҳам шу мавзуда мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди. Тадбир якунида эса ғолиблар мактаб маъмуриятининг эсталик совғалари билан тақдирландилар.

   Шунингдек, 20-сонли ихтисослаштирилган мактаб спорт залида 2007-2010 йилда туғилган кичик ўсмирлар ўртасида самбо кураши бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаби очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда ёш самбочилар ўзларининг қобилиятларини намойиш этишиб, юқори натижаларга эришиш учун баҳс олиб боришмоқда.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?