Бугун Жарқўрғон туман ҳокими Б.Ўрақов томонидан тумандаги 1-сектор штабида сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабул жараёнида сектор ҳудудидаги фуқаролар томонидан ўзларини қийнаб келаётган муаммолар: моддий кўмак, иш билан таъминлаш, маҳаллалардаги умумхўжалик муаммолар, уй-жойни кадастр рўйхатидан ўтказишда ёрдамлашиш каби бир қатор масалаларда мурожаат қилдилар.