Айни кунларда Жарқўрғон туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида “Хайр боғча - салом мактаб” тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда. Ўтказилаётган тадбирларда боғчалардан мактабга учирма бўлаётган болажонларнинг турфа куй-қўшиқлари, қувноқ рақслари йиғилганларга қувонч улашмоқда.
Ҳурматли Жарқўрғон туман ёшлари сизда турли хил муаммо, таклиф ҳамда "Ёшлар дафтари"га кириш, ёшларга берилаётган турли имтиёзлар бўйича саволларингиз бўлса, марҳамат Ёшлар ишлари агентлиги Жарқўрғон туман бўлимига мурожаат қилинг.
Римда чоп этилувчи «il Romanista» газетасининг навбатдаги сони мана шундай муқовада чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19-январ куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Жарқўрғон туманида жойлашган 54831-сонли ҳарбий қисмда Республика Маънавият ва маърифат маркази Жарқўрғон туман бўлинмаси ҳамда ушбу ҳарбий қисм ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва истиқболдаги вазифаларни амалга ошириш борасида "Йўл харитаси" ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Айни кунларда Тошкентлик уламолар амалий ташриф билан Сурхондарёда меҳмонда бўлиб туришибди. Бугун улар Жарқўрғон туманига ташриф буюришиб, бу ердаги масжидлар фаолияти билан танишиб, шу ерлик аҳолига маърузалар қилишди.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024