Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
БОКСЧИ ҚИЗИМИЗ МУСОБАҚАНИ ҒАЛАБА ИЛА БОШЛАДИ

  Тумандошимиз, -60 кг. вазнли боксчи қизимиз Дилфуза Бекова Туркияда ўтказилаётган мусобақда илк жангда мезбон Элиф Нур Турханга қарши рингга кўтарилиб, ғалаба қозонди.

  Ёш иқтидорли қизимизнинг кейинги жангларда ҳам муносиб қатнашиб,юртимиз байроғини юқори кўтаришида омадлар тилаб қоламиз.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

ЖАРҚЎРҒОНДА НАВРЎЗ ТАНТАНАЛАРИ

   Бугун Жарқўрғоннинг “Қўштепа” адирликларида эрта тонгдан “Наврўз” айёми тантаналари кўтаринки кайфиятда бошланди. Туман корхона, ташкилот, муассасалари, маҳаллалар йиғинлари томонидан сумалаклар қайнатилиб, байрам дастурхонлари тузалди.

687898
0

ЭНГ ЯХШИ ИЖОДКОР ТАРБИЯЧИ

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жарқўрғон туманидаги 2-сон “Олмахон” мактабгача таълим ташкилотида “Энг яхши ижодкор тарбиячи” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

687952
0

Жарқўрғонда ёшларнинг ҳеч бир мурожаати эътиборсиз қолдирилмади

   Бугун Жарқўрғон туманида Ички ишлар вазирлигининг Сурхондарё академик лицейида вилоят ҳокими Тўра Боболов бошчилигида вилоят секторлари раҳбарларининг “Ёшлар дафтари”га киритилган жарқўрғонлик йигит-қизлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

687953
0

"СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!"

   Жарқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллабай” тарзда "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида ташкил этилаётган спорт тадбирлари давом этмоқда. Бугун туманимиздаги "Янгиариқ" маҳалласидага 43-сонли умумтаълим мактабида, спортнинг шахмат-шашка тури бўйича уюшмаган аҳоли ва ёшлари ўртасида мусобақа ташкиллаштирилди.

    Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан ташкил этилаётган бундай тадбирлар маҳаллалар бўйлаб давом этади.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?