Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятида Кенгаш доимий комиссиялари томонидан тегишли мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланиб, тегишлича муҳокамалар бўлиб ўтди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ташаббуси билан Республикамизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикасининг ўттиз йиллиги ҳамда партиянинг тарғиботига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида оммавий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан жойларда “Уч авлод учрашуви” тадбирлари ташкил этиб келинмоқда. Айни кунларда эса ана шундай учрашувлар туманимиздаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларида ҳам тантанали равишида ўтказилмоқда.
Кеча Жарқўрғон туманидаги Марказий “Пахтакор” ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди. Унда дастлаб, туман ҳокими Б.Ўрақов барчани байрам билан табриклади. Шундан сўнг, Давлат мадҳияси янграб, байрам тантаналарининг бадиий қисми бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024