Санъатга бўлган қизиқишни шакллантиришда болани ёшлигидан театрга, айниқса, қўғирчоқ театрга олиб бориш фойдали ҳисобланади. Зеро, бола ундаги воқеа- ҳодисаларни ёдида сақлаб қолиб, нима яхши-ю нима ёмонлигини фарқлай бошлайди. Унда театрга бўлган “иммунитеит” пайдо бўлишига замин яратади. Бундай театрларнинг мактабгача таълим ташкилотларида болажонларга саҳна кўринишларини намойиш этиши эса янада қувонарлидир.