Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Жарқўрғон туман ҳокими Ўрақов Баходир Абдуқаюм ўғлининг 1 октябрь – “Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан байрам ТАБРИГИ

   Ассалому алайкум! Азиз устоз ва мураббийлар! Қадрли фахрийлар!

   Аввало, Сиз азизларни, таълим-тарбия соҳасининг барча жонкуяр ходимларини умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

   Ушбу қутлуғ айёмда сиз, заҳматкаш устозларга кўнглимизда, юрагимизда бўлган юксак ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилакларни сўз билан тўлиқ ифода этиш қийин, албатта. Чунки сизлар дунёдаги энг бебаҳо бойлик ва боқий меросни яратиш, уни халқимизга, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга безавол етказиш йўлида чинакам фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган улуғ инсонларсиз. Бу улкан бойлик – ақл-заковат ва илм, бу ўлмас мерос – яхши тарбиядир.

 

723129
0

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишдан эришиладиган натижалар!

   Аҳолини рўйхатга олиш – Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида ўтказиладиган, белгиланган санада аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий тавсифларини белгиловчи, шахсга доир маълумотларни йиғиш ва уларга ишлов бериш ҳамда якуний маълумотларни тарқатиш ва фойдаланишнинг даврий жараёни ҳисобланади.

723132
0

БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН

   Жарқўрғон бизнес ва енгил саноат техникумига Какайди қўрғонидаги 54831- ҳарбий қисм хизматчилари 1-октябр Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ташриф буюрдилар.

723209
0

БОҒЧАДА БАЙРАМ ТАДБИРИ

   1-октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрам тадбирлари туманимиз муассасаларида кенг нишонланмоқда.  Бугун ана шундай тадбирлардан бири туманимиздаги 1-сонли Давлат мактабгача та'лим ташкилотида ҳам бўлиб ўтди.

723210
0

ХУСНИДДИН РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИДА

   Жорий йилнинг 27-28-сентябр кунлари Термиз шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактабида “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

723212
0
Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?