Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

   Бугун Жарқўрғон тумани умумтаълим мактабларида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда йўл хаританинг 1.4 банди ижросини таминлаш мақсадида "Ўзбекистонлик эканимдан фахрланаман " мавзусида иншолар танлови ташкил этилди. Унда тумандаги умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари фаол иштирок этдилар.

658909
0
“СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!”

   Жарқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллабай” тарзда "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида аҳолини оммавий спортга жалб қилиш, уларни спорт соҳасига бўлган қизиқишларини янада кучайтириш мақсадида волейбол спорт тури бўйича мусобақалар ташкил этила бошланди.

658910
0
КЕНГАШ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

   Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли маънавий- маърифий ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад – бугунги мураккаб ва таҳликали замонда юртимизда тинчлик ва барқарорликни, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ёшларимизни миллий қадриятларимиз асосида ватанпарварлик, фидойилик ва яратувчанлик руҳида тарбиялашдир.

658915
0
ЧИГИТ УНИБ ЧИҚМОҚДА

   Айни кунларда туманимиз бободеҳқонлари учун қизғин давр бошланган. Бир томонда ғаллага ўғит бериш, суғориш ишлари давом этаётган бўлса, иккинчи томонда чигит экиш ишлари қизғин паллада.

659026
0
-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Жарқўрғонда маориф ва маданият (1946 -1980 йиллар)

(Давоми).

   Жарқўрғон туманининг табиати, танти одамлари, ноёб осори-атиқаларини тарғиб қилишда тасвирий санъат ва халқ амалий санъати ходимларининг ўрни беқиёсдир. Жумладан, 1996 йилдан Маданият ишлари вазирининг бирин­чи ўринбосари, 1997 йилдан Ўзбекистон Бадиий академияси раиси лавозимида муваффақиятли ишлаб келаётган Турсунали Қўзиевнинг “Менинг Ватаним”, “Жарқўрғонлик боғбон” (Тошкент Давлат санъат музейида) каби кўплаб тасви­рий санъат асарларида туман, воҳа табиати, унинг одамлари акс эттириб берил­ди. Шунингдек, туманда яшаб ижод қилаётган кўплаб мўйқалам соҳибларининг асарларида ҳам туман табиатининг гўзалликлари ёрқин бўёқларда акс эттирилди.

659026
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?