Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, давлатнинг маънавий кўриниши акс этган рамзий белгилари қабул қилина бошланди. Хусусан, 1992 йил 2 июнь куни давлатимиз тарихида яна бир муҳим қарор эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси рамзларидан бири- давлат Герби қабул қилинди. Шу кундан эътиборан, давлатимиз ўз мадҳияси, байроғи ва герби билан бутун дунё ҳамжамиятида танила бошлади.