Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

   Сурхондарё вилояти ҳокимининг топшириғига кўра оғир ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ободонлаштириш ишларини ташкил этиш борасидаги кенг қамровли ишлар давом этиб келмоқда. Жарқўрғон туманининг “Узумзор” маҳалласи ҳам ана шундай ҳудудлар тоифасига киритилган. Шу боис ушбу маҳаллада ободонлаштириш ишлари кенг миқёсда олиб борилмоқда.

648944
0

“ҲЕЧ БИР ЁШ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ!”

      Юртимизда июнь  ойи - "Ёшлар ойи" сифатида турфа тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. “Ёшлар ойлиги” доирасида эса "Ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмайди!" лойиҳаси ўтказилиши белгиланган эди. Бугун мазкур ойлик доирасида Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи туман бўлимлари томонидан тумандаги имконияти чекланган ёшлар ҳолидан хабар олинди.

649171
0

-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Мустақиллик йилларида тиббиёт

   Мустақиллик йилларида туманда тиббиёт мутахассисларига бўлган эътибор ўсиб, уларнинг тажрибалари умумлаштирилиб, республика илмий-услубий марказлари билан алоқаси мустаҳкамланди. Вилоят соғлиқни сақлаш тизимида 1990 йили 3399 нафар олий маълумотли шифокор ишлаган бўлса, 1991 йилга келиб, 3549, 2017 йили 3665 нафарга етди. Тиббиёт ходимларининг сони ошиб бориши аҳолига бўлган хизматни яхшилаш билан бирга янги даволаш бўлимларининг ташкил топишига, тиббиёт хизмати сифатини оширишга шароит яратди.

649190
0

Рўйхатга олиш ишларини амалга ошириш тартиби

   Мазкур жараён уч босқичда амалга оширилади. Биринчиси, тайёргарлик босқичи бўлиб, уч йилга яқин вақт давом этади. Иккинчиси, асосий босқич бўлиб, бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш материаллари топширилади. Бу тахминан икки ой муддатни ташкил этади. Сўнгги босқич қарийб уч йил давом этиб, олинган маълумотлар кодлаштириш ёрдамида таҳлил қилиниб, натижалар эълон қилинади.

649217
0

МАСТЕР-КЛАСС ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

   Аввал хабар қилганимиздек, тумандошимиз Элдор Шомуродов айни кунларда  туманимизда бўлиб турибди. Шу сабаб вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида туман Туризм ва спорт бўлими вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда мамлакатимиз миллий терма жамоаси аъзоси, Италиянинг “Женоа”футбол клуби ҳужумчиси билан турфа тадбирлар ташкил этмоқда.

649312
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?