Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАСТЕР-КЛАСС ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-06-23

   Аввал хабар қилганимиздек, тумандошимиз Элдор Шомуродов айни кунларда  туманимизда бўлиб турибди. Шу сабаб вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида туман Туризм ва спорт бўлими вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда мамлакатимиз миллий терма жамоаси аъзоси, Италиянинг “Женоа”футбол клуби ҳужумчиси билан турфа тадбирлар ташкил этмоқда.

   Бугун ҳам тумандаги Марказий ўйингоҳда Элдор Шомуродов билан ёш спортчилар ўртасида учрашув ташкил этилиб, “чарм тўп” устаси томонидан мастер-класс уюштирилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов, вилоят Туризм ва спорт бўлими раҳбарлари иштирок этишиб, тадбир иштирокчиларига футболчимизнинг босиб ўтган йўллари ҳақида маълумот берилди ҳамда ундан ёшларимиз ўрганиши лозим бўлган жиҳатлар бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?