Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЖАРҚЎРҒОНДА АМАЛИЙ СЕМИНАР

   Жарқўрғонлик деҳқонлар узоқ йиллардан бўён ғалла етиштириш бўйича вилоятда етакчилардан саналишади. Жорий йилда ҳам туман фермерлари томонидан ўртача 67 центнердан ғалла етиштирган бўлишса, келгуси йилда бунданда юқори ҳосил олишиб, 100 центнерга етказишлари лозимлиги “Ғур-ғур” маҳалласидаги “Термиз-Жайҳун кластер” даласида ташкил этилган семинарда айтиб ўтилди. Жарқўрғон туман ҳокими Б.Ўрақов, вилоятдан ташриф буюрган соҳага оид мутахассислар ҳамда тумандаги фермерлар иштирокида ташкил этилган мазкур семинарда ишни ташкил этишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, техникалардан унумли фойдаланишда техник қоидалар ҳақида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

738517
0

БИОГУМОС – КОНИ ФОЙДА

    Деҳқончиликда ердан унумли ҳосил олишда табиий ўғитнинг ўрни бўлакча. Айниқса, маҳаллий ўғитни бойитиб, ерга солинса, унинг фойдаси кимёвий ўғитга нисбатан кўпроқ бўлади. Биринчидан, ернинг эрта шўрланишининг олди олинса, иккинчидан етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотининг таъми ҳам, сифати ҳам ширин бўлиб, кимёвий бирикмалардан ҳоли бўлади.

738519
0

КЕЛГУСИ РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга алоҳида эътибор берилиб, уларнинг тақдири ва келажагини белгилаб олишларида давлатимиз раҳбари томонидан кўплаб имкониятлар яратиб берилмоқда. Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалдаги ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда ҳам бир қатор ишлар амалга ошириляпти.

738524
0

МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

   Бугун туман ҳокимлигида “Жарқўрғон туманида маҳаллаларда «Обод қишлоқ» дастури асосида амалга оширилаётган ишлар жараёни” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Б.Ўрақов, туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари мажмуаси бош мутахассиси О.Сатторов,  “Обод қишлоқ” дастури бўйича маҳаллаларда фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилот мутасаддилари, тумандаги журналист ва блогерлар иштирок этишди.

738527
0

ОМАД СЕНГА, ЛОБАРХОН!

    Мамлакатнинг дунёда ўз ўрнига эга бўлишида спортнинг ўрни беқиёс. Зеро, дунё майдонларида спортчининг юқори ўринни забт этиб, мамлакат мадҳияси янграган ҳолда ўша давлатнинг байроғи юқори кўтарилиши натижасида, сайёрамиздаги мамлакатлар орасида спортчининг туғилиб ўсган замини довруғи оламга таралади. Яқиндагина “Токио-2020” олимпиада баҳсларида юртимиз спортчиларининг эришган ана шундай натижалари барчамизни қувонтиргани рост.

738543
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?