Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
БИОГУМОС – КОНИ ФОЙДА
Тадбирлар / 2021-08-15

    Деҳқончиликда ердан унумли ҳосил олишда табиий ўғитнинг ўрни бўлакча. Айниқса, маҳаллий ўғитни бойитиб, ерга солинса, унинг фойдаси кимёвий ўғитга нисбатан кўпроқ бўлади. Биринчидан, ернинг эрта шўрланишининг олди олинса, иккинчидан етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотининг таъми ҳам, сифати ҳам ширин бўлиб, кимёвий бирикмалардан ҳоли бўлади.

   Буни англаб етган жарқўрғонлик тадбиркорлар ҳам Калифорния қизил ёмғир чувалчангини олиб келишиб, маҳаллий ўғитдан биогумос тайёрлашни бошлаб юбордилар. Бу бир қараганда эриш туюлиши мумкин, бироқ, унинг фойдали томонлари ҳисобга олинса, кам хизмат эвазига юқори даромад олиш имкониятини беради.

    Жарқўрғон туманидаги “Янгиқишлоқ” маҳалласида яшовчи нафақадаги тадбиркор Тожихол опа Неъматова ҳам ижтимоий тармоқлардаги биогумос ҳақидаги видеоларни томоша қилиб, бу соҳага қизиқиб, чувалчанг боқишни бошлаб юборди. Ҳозирда 18-20 тонна биогумосни тайёр ҳолга келтириб қўйгани, унинг ҳар килосини 1,5-2 минг сўмдан сотишни режалаштираётгани ҳақида, тўлқинланиб гапириб берди. Хуллас, оддий қизиқишдан бошланган бу иш ўз ҳосилини бера бошлади.

   “Янгиобод” маҳалласидаги Бекмуродов Умурзоқ ҳам худди шундай биогумос ҳақидаги видеоларни кўриши натижасида, ўз томорқасини ана шундай ўғит билан таъминлаш мақсадида бошлаган бу иши, айни кунларда даромад ҳам бера бошлагани, ҳақида айтаркан, фаолиятини келгусида янада кенгайтириш нияти борлигини билдирди.

 Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?