«Кексалар ҳафталиги» кунларидан якка-ёлғиз, ногирон қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга кўмаклар берилди. Жумладан, Жарқўрғон туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Ч.Абдураимов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан «Мингчинор» МФЙда яшовчи Ҳалима момо Саидовага ҳамда «Исмоилтепа» МФЙда яшовчи Ҳамра момо Мусурмоновага ногиронлик аравачалари тортиқ қилинди.