(Давоми).
Бугунги кунда турмушимизни телефон алоқаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Жарқўрғон тумани электр-алоқа корхонаси ишчи-хизматчилари 1996 йилга келиб 3 мингга яқин, 2003 йилда эса 4125 та телефон нуқталари орқали туман аҳолиси эҳтиёжини қондириб келдилар. 1996 йилда корхонанинг 76 нафар ишловчисининг ўртача ойлик маоши 2450 сўмга тўғри келди. Туманда 12 та “Олтой” системали радиотелефон, Жарқўрғон- Сурхон оралиғида “Радан-2”, “СВЧ” кабелли радиосистема ўрнатилди. Сурхон марказида 500 та рақамли телефон станцияси аҳолига хизмат кўрсатди. Туман маркази билан Какайди қўрғони, “Оққўрғон”, “А. Навоий” ҳамда бошка хўжаликлар ҳам автоматик тарзда боғланди. “07” хизмати орқали абонент чақирувига асосан телефон линияларини таъмирлаш, кундалик профилактик ишлар режали асосда ҳар йили олиб борилмоқда. Вилоятдаги “Сурхон телеком” шўъба корхонасига айлантирилган корхонанинг Жарқўрғон туман бўлимида “Ўзбекистон-Индонезия” қўшма корхонаси асбоб-ускуналари ўрнатилди. “Ўзбек-Хитой” ҳамкорлиги натижасида 2001 йил Наврўз байрами арафасида яна 450 та радиотелефон тармоқлари ишга туширилди. Бу радиотелефонлар билан 50 километр масофада эркин алоқага чиқиш имкони вужудга келди. Кейинги йилларда янги замонавий злектр ускуналари туман алоқа корхонасида ўрнатилиши туман меҳнаткашлари учун жуда қупай имкониятларни вужудга келтирди.