Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
"СУРХОН ГЎЗАЛИ"ДА ГЎЗАЛЛАР АНИҚЛАНДИ

   Куни кеча Жарқўрғон туманидаги 46-сон умумтаълим мактабида "Қизлар овози" клуби ташаббуси билан "Сурхон гўзали" танлови ташкил етилди. 5 та шарт асосида ўтказилган танловда 6 нафар қизлар иштирок етишди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчи қизларнинг шартларни бажаришдаги маҳорати баҳолаб борилди. Танлов якунларига кўра тумандаги 46-сон умумтаълим мактаби ўқувчиси Хушбоқова Дилбар ғолиб деб топилиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

МАҲАЛЛАЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА

    Жорий йилда Жарқўрғон туманида 5 та маҳаллада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Айни кунларда “Авлод” маҳалласи ҳудудида ички йўллар кенгайтирилиб, тош ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари электр линиялари таъмирланиб, янги устунлар ва трансформатор ўрнатиш ишлари ҳам якунланмоқда.

787411
0

МАҲАЛЛАЛАРДА ХАЙРИЯ ҲАШАРИ

   “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 2021 йил 13 март куни мамлакат барча ҳудудларида “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланганди. Шу муносабат билан бугун Жарқўрғон туманидаги барча маҳаллалар, муассаса ва ташкилотларда хайрия ҳашари кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

787479
0

ҲАШАР – ЭЛГА ЯРАШАР

    Ҳар йили Наврўз байрами  арафасида мамлакатимиз бўйлаб ташкил этиладиган умумхалқ ҳашари эзгу анъаналаримизнинг намунасидир. Жорий йилда ҳам туманимизда умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан бошланди.

787484
0
ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН ПРОКУРОРИ КУБОГИ

   Жарқўрғон туман Тўқимачилик коллежи спорт иншоатида "Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида Таэкwондо WТF спорт тури бўйича катталар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида "Жарқўрғон туман Прокурори кубоги" очиқ турнири мусобакаси бўлиб ўтмоқда. Турнирда Республикамиз вилоятлари ва туманларидан кўплаб спортчилар иштирок этмоқда.

787788
0
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?