Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалиги

(Давоми).

   Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалигида мулкчиликнинг тамомила янги шакли - фермер хўжаликларининг ташкил топиши муҳим аҳамият касб этди. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунининг 1-моддасига асосан фермер хўжалиги ўзига узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи фермер хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги фаолиятига асосланган юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.

755074
0

ЁШЛАР ЎРТАСИДА МУСОБАҚА

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг 2-йўналиши ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш бўйича тадбирлар туманимизда давом этмоқда.

755369
0

ЖАЖЖИ ГЎЗАЛЛАР
ЖАЖЖИ ГЎЗАЛЛАР

   1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Жарқўрғон туманидаги мусиқа мактаби санъат саройида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Жажжи гўзал” танловининг туман босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда туманимиздаги МТТларнинг жажжигини қизалоқлари ўзларининг санъат соҳасидаги зукколикларини намойиш этиб, йиғилганлар олқишига сазовор бўлишмоқда.

Jarqorgon tuman hokimligi Axborot xizmati.

МЕДИА-ТУР ЎТКАЗИЛДИ

   Бугун Жарқўрғон туманидаги “BLACK PLAST” МЧЖ ҳамда “Nortexstyl” хорижий корхоналри бўйлаб блогерлар ва журналистлар иштирокида медиа-тур ташкил этилди. Медиа-тур давомида иштирокчилар учун ушбу корхоналарнинг хомашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган иш жараёнлари билан яқиндан таништирилиб, корхоналарнинг фаолият жараёни ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

749953
0

ҒАЛЛАЗОРДАН ҒАЛАБА ХАБАРИ
ҒАЛЛАЗОРДАН ҒАЛАБА ХАБАРИ

  Жорий йил тумандаги 170 та фермер хўжаликлари томонидан 8180 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилди. Энди уни нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. Бугун эрта тонгда тумандаги “Чўлбеги чинори” фермер хўжалиги туманда биринчилардан бўлиб бажаргани маълум қилинди. Фермер хўжалиги йиллик режани 104,4 фоизга ошириб уддаладилар.

   Бободеҳқонларимизнинг етиштирган ҳосиллари хирмон-хирмон бўлиб уюлиб, халқимиз ризқига ризқ қўшилаверсин. Мана шундай ғалаба хабарлари ортиб, хирмонлар донга тўлаверсин, азиз ғаллакорлар!

Jarqorgon tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?