Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
БОКСЧИ ҚИЗИМИЗДАН НАВБАТДАГИ ҒАЛАБА

   Хабарингиз бор жорий йилнинг 10-24 апрель кунлари Польшанинг Кьелце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

   Мусобақада жаҳоннинг энг етакчи бокс мамлакатларидан боксчилар медаллар учун кураш олиб боришмоқда.

   Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Жарқўрғон туман Болалар ўсмирлар спорт мактаби чарм қўлқоп соҳибаси Дилфуза Бекова -60 кг вазн тофасида муносиб иштирок этиб, Руминиялик рақибга қарши қийин жанг ўтказди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди!

   Дилфузахонга кейинги баҳсларда ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

ФУҚАРОЛАР САЙЁР ҚАБУЛИ

   Бугун ҳам, ҳар галгидек туман ҳокими Б.Ўроқов 3-сектор штабида сектор раҳбари Б. Хидиров билан  биргаликда фуқаролар қабули ўтказди. Унда секторга алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишиб, тегишлилиги бўйича фуқаролар муаммолари тингланди.

638038
0
ЁШЛАРИМИЗ ЭЪТИБОРДА

   Жарқўрғон туманида ташкил этилган тикувчилик цехида Холмуродова Санобар опа 10 нафар "Ёшлар дафтари"га киритилган хотин-қизларимизни "Устоз-шогирд" анъанасига кўра ўқитишни бошлаб юборди.

638057
0
СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

   Бугун Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги 28-сессияси бўлиб ўтди.

638065
0
ФУҚАРОЛАР САЙЁР ҚАБУЛИ

   Бугун ҳам, ҳар галгидек туман ҳокими Б.Ўроқов 2-секторда штабида сектор раҳбари билан  биргаликда фуқаролар қабули ўтказди. Унда секторга алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишиб, тегишлилиги бўйича фуқаролар муаммолари тингланди.

   Қабул жараёнида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар тегишли мутасаддилари томонидан ечимлари қилиб берилиши лозимлиги таъкидланиб, топшириқлар бериб ўтилди. Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, ижроси бўйича масъуллар белгиланди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?