Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ИФТИХОР
ИФТИХОР

    Бокс бўйича Навоий шаҳрида 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионати Сурхондарё ўсмирлар терма жамоаси якунда биттадан олтин, кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритди.

    Чемпионатда 46 кг. вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган боксчи Жарқўрғон болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Асомиддин Хайриддиновдир. Мураббийи С.Адинаев қўл остида машғулотлар олиб бораётган Асомиддиннинг бундан кейинги фаолиятига ҳам омадлар тилаб, келгусида Осиё ва жаҳон чемпионлари бўлиш насиб этишига тилакдошмиз.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

ВАЗИР ТАШРИФИ
ВАЗИР ТАШРИФИ

    Ўтган шанба куни туманимиздаги “Гулистон” маҳалласидаги амалга оширилаётган жараёнлар билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими Т.Боболов ҳамда прокурори С.Турдиев ҳамроҳлигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Рамат Маматов ташриф буюрдилар. Ташриф давомида меҳмонлар маҳалла раҳбарлари билан мулоқот қилиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар ва қилиниши лозим вазифалар юзасидан маслаҳатлашдилар. Суҳбат жараёнида маҳалланинг “драйвери”ни  шакллантирилиши бўйича ҳам қилиниши лозим ишлар бўйича вазир томонидан тегишли топшириқлар берилди. Асосий масаладан яна бири эса маҳаллани туман маркази билан боғловчи М-41 йўлини таъмирланишига эътибор қаратилиб, қисқа фурсатларда ушбу йўлни ҳам равон ҳолга келтириш ишлари бошланадиган бўлди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

9 МАЙ — ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

Хотира бор экан,тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор,тирикдир ғурур.
Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира — эртани ёритгувчи нур.

649210
0
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК!

   Инсон маънавияти юксалишида маданий тадбирларнинг ўз ўрни бор. Янги Ўзбекистоннинг бугунги тараққиётини,  инсонлар юксак маънавиятини юксалтиришда Республика ижодкорлари,  маънавият тарғиботчиларининг туманимиздаги 36-сонли умумтаълим мактабида халқ билан учрашув бўлиб ўтди.

649213
0
“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ”

    Тасвирий санъатга ошуфталик ёшликдан бошланади. Бунда ўқитувчи томонидан оддий суратлар тасвирини акс эттиришдан бошлаб, йирик лойиҳаларни акс эттиришга бўлган қизиқишга сабаб бўлади. Умумтаълим мактабларида тасвирий санъатга асосланган “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида ташкил этилаётган тадбирлар ҳам бежизга эмас.

649500
0
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?