Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК!
Тадбирлар / 2021-05-07

   Инсон маънавияти юксалишида маданий тадбирларнинг ўз ўрни бор. Янги Ўзбекистоннинг бугунги тараққиётини,  инсонлар юксак маънавиятини юксалтиришда Республика ижодкорлари,  маънавият тарғиботчиларининг туманимиздаги 36-сонли умумтаълим мактабида халқ билан учрашув бўлиб ўтди.

   Учрашув шунчаки тадбир эмас, Ўзбекистон Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи биринчи ўринбосари Муҳаммаджон Қуронов таъкидлаганларидек, сурхондарёча "гурунг" шаклида ташкил этилди. Унда нафақат пойтахтлик меҳмонлар ўз фикрларини ўртоқлашдилар, балки тумандош ёшуллиларимиз ҳам фаол қатнашиб, ўз ижодларидан намуналар ўқишиб, тадбирнинг жонли кечишига ҳисса қўшдилар.

   Кечқурин туман Марказий ўйингоҳида ташкил этилган тадбир бевосита ёшлар форумига айланиб кетди.

   Туман ҳокими ўринбосари А.Раджабовнинг кириш сўзи билан старт олган тантаналар мамлакатимиз мадҳияси янграши билан бошланди.

   Шундан сўнг, Ўзбекистон Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи биринчи ўринбосари Муҳаммаджон Қуронов, шоира Зулфия Мўминова, Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов сўзга чиқишиб, юртимизда бугунги кунда ёшларга яратилаётган имкониятлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар барчаси халқимиз учун улкан имкониятлар эканлиги ҳақида тўхталишиб, ўз ижодларидан намуналар ўқиб бердилар. Қолаверса, тумандаги ёш спортчилар, ҳарбийлар чиқишларини кузатишиб, бугунги кунда Европани забт этаётган Элдор Шомуродов, яқинда бокс бўйича юқори натижани қайд этган Дилфуза Бекова каби буюк спортчилар сони бунданда кўп бўлишига ишонч билдирдилар.

 

   Тадбирда ёш тадбиркорлар учун турли зарурий жиҳозлар тақдим этилгани эса, ёшларга қаратилаётган эътиборнинг намунаси сифатида намоён бўлди.

   Якунда эса туман, вилоят ҳамда Республикадан келган санъаткорларнинг куй-қўшиқлари даврага қувонч улашди. Айниқса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган воҳадош хонанда Лола Аҳмедованинг чиқишлари йиғилганлар томонидан қизғин қарши олинди. Хуллас, форум кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

 

   Ўтказиладиган бундай тадбирлар халқимизнинг мафкуравий иммунитетини янада кучайтиришга, уларда ватанпарварлик, шукроналик ҳиссини камол топтиришга ва келажакка бўлган мустаҳкам ишончини янада орттиришга ҳамда уларни турли салбий оқим ва ёт ғоялар, зарарли иллатлар таъсиридан ишончли асрашу ҳимоялашга хизмат қилади.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?