Ҳар йили Жарқўрғон туманидаги “Қизилмазор” мотосўқмоқларида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан “Мотокросс” бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги дастлабки босқич мусобақалари ўтказиб келинади. Мазкур баҳслар туманда Меҳнат қаҳрамони Н.Боймуродов хотирасига бағишлаб ўтказилади. Бугун ҳам мазкур турнирнинг очилиш маросими Н.Боймуродов буюсти пойига гулчамбарлар қўйиш маросими билан старт олди.
Маросимда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган мотоспортчилар иштирок этишиб, Меҳнат қаҳрамони буюсти пойига гулчамбарлар қўйишди ва уй музейини томоша қилдилар. Шундан сўнг, “Қизилмазор” мотосўқмоқларида дастлабки баҳслар бошланди.
Мусобақа жадвалига кўра бугун Ўзбекистон Чемпионати доирасида 18 ёшгача бўлган ёшлар 65, 85, 125 см3 ҳажмли мотоциклларда баҳсларга киришаётган бўлса, эртага 18 ёшдан юқори бўлган спортчилар 350, 500 ва 750 см3 ҳажмли мотоциклларда ўз маҳоратларини намойиш этишади.
Қизғин ва муросасиз спорт беллашувларига барчани таклиф этиб қоламиз!
Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.