Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан мамлакатимизда Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу эса умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг кийиниш маданияти ва тартиб-интизомга амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, саломатликларини муҳофаза қилиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни камол топтиришга хизмат қилади.