Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“ЗАРТЕПА”ДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ

   Сурхондарё вилоятидаги 99 та оғир шароитли маҳаллалардан бир саналган “Зартепа” маҳалласида ҳам ободонлаштириш ишлар олиб борилмоқда. Бугун ҳам ушбу маҳалладаги йўл ёқасидаги деворлар оқланиб, дарахтлар таги юмшатилган ҳолда оҳаклаш ишлари олиб борилди. Бу эса мазкур маҳалланинг янада обод бўлиб, ўзгача чирой очишига замин яратмоқда.

762718
0
ОҚТЕПАДА ҲАМ ЎҚУВ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

   Жарқўрғон туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда тумандаги 3-сектор ҳудудидаги 62-сонли умумтаълим мактабида тикувчилик йўналиши бўйича ўқув маркази ташкил этилди. Мазкур ўқув марказида эндиликда “Ғур-ғур”, “Оқтепа”, “Оби ҳаёт” ва “Олтинтепа” маҳаллаларидаги хотин-қизлар тикувчилик сирларини ўрганишиб, ўз иш ўринларини топишлари учун имконият яратилди.

762719
0
-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Жарқўрғонда маориф ва маданият (1946 -1980 йиллар)

(Давоми).

   Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда туман маданий ҳаётида ҳам сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Хўжаликни тиклаш даврининг қатор қийинчиликларига қарамасдан туманда маданий равнақи йулида анчагина ишлар амага оширилди. Жарқўрғон тумани маданиятининг ривожланишида аҳолига хизмат кўрсатаётган кутубхоналар ҳамда халқ дасталарининг ўрни ҳам беқиёс даражада улуғ бўлди.

762723
0
ЖАРҚЎРҒОНДА ҒАЛЛА БОШ ТОРТИБ ҚОЛДИ

   Халқимизда эрта эккан, эрта ўради, деган нақл бор. Буни чин дилдан ҳис этган жарқўрғонлик бободеҳқонлар ўтган йилнинг сентябрь ойида ерга уруғ қадашни бошлаган эдилар. Айни кунларда эса ўша эрта экилган ғаллалар бўй чўзиб, ош чиқара бошлади.

762914
0
-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Жарқўрғонда маориф ва маданият (1946 -1980 йиллар)

(Давоми).

   Аҳволни хўжакўрсинга яхшилаш орқасидан қувиш халқ таълими соҳасига ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатди. Таълим беришда бир хилликка одатланиш, ижодий ёндошишнинг бўғиб қўйилиши, миллий-маданий меросдан ёш авлодни бехабар кайфиятда тарбиялашга интилиш каби ҳолатлар маънавий ҳаётга жиддий таъсир кўрсатди. Аммо шунга қарамасдан халқ таълими муассасаларининг сонини кўпайтириш, янги-янги ўқув муассасаларини ташкил этиш борасида анчагина амалий ишлар амалга оширилди. 1965 йилга келиб саккиз йиллик политехника таълими мактабларининг сони 397 тага етди. Вилоят ёшларига касб ўргатиш борасида ҳам кўплаб ишлар амалга оширилди.

763040
0
Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?