Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-04-16

  Бугун Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги 28-сессияси бўлиб ўтди.

    Унда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда тадбиркорликка яратилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар, келгусида мазкур йўналишларда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар тўғрисида “Менинг масъулиятим ва жавобгарлигим” мавзусида туман ҳокими Б.Ўрақовнинг Халқ депутатлари туман Кенгашига мурожаати ҳамда Жарқўрғон тумани иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижалари, туман даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш чоралари, “Жарқўрғон туманини ривожлантиришга оид дастурлар ижроси тўғрисида”ги ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли қарорининг 5-банди талабларига асосан бириктирилган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Сектор раҳбарларининг ҳисоботлари, Жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг 2021 йил 1-чораги давомида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи, Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман суди судъясининг "Суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш" бўйича 1-чоракда амалга оширган фаолияти юзасидан ахбороти ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

   Сессия ишида маърузачилар депутатларнинг саволларига жавоб берилиб,  барча маслалар бўйича қарорлар қабул қилинди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?