Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЁШЛАР ЎРТАСИДА МУСОБАҚА
Тадбирлар / 2021-05-28

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг 2-йўналиши ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш бўйича тадбирлар туманимизда давом этмоқда. Бугун ҳам 1 Июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан  12-аниқ фанларни чуқурлаштириб ўргатишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати спорт залида 2009-2014  йилларда туғилган  ёшлар ўртасида Шахмат бўйича  туман  биринчилиги бўлиб ўтди.

   Тадбирда ғолибликни қўлга киритган ёшларга ташкилотчилар томонидан эсталик совғалари ва ғолиблик дипломлари берилди.

Jarqorgon tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?