Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Тадбирлар / 2021-10-11

   Аввал хабар қилганимиздек, "Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилат" деган бош ғояни ўзида мужассам этган "Кексалар ҳафталиги" доирасида  Жарқўрғон туманидаги “Ёшлик” маҳалласида жойлашган 15-сонли умумтаълим мактабида ҳам давра суҳбати ташкил этилди.

   Унда маҳаллаларда нотинч-ноқобил оилалар, ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бор аёллар билан якка тартибда иш олиб бориш, ушбу оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ишларини ташкил этиш борасида маҳалла аҳли билан кекса авлод вакиллари иштирокида суҳбатлар ташкил этилди.

   Тадбирда тумандаги “Тўрахон ўғли Аҳмадхон” жомеъ масжиди имом хатиби О.Шоназаров, туман Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни тарғиб қилиш гуруҳ раҳбари Н. Ҳалимова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Жарқўрғон туман бўлинмаси раҳбари У.Ибадуллаев, маҳалла отинойиси И.Қориевалар иштирок этишди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?