Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЖАРҚЎРҒОНДА АМАЛИЙ СЕМИНАР
Тадбирлар / 2021-08-15

   Жарқўрғонлик деҳқонлар узоқ йиллардан бўён ғалла етиштириш бўйича вилоятда етакчилардан саналишади. Жорий йилда ҳам туман фермерлари томонидан ўртача 67 центнердан ғалла етиштирган бўлишса, келгуси йилда бунданда юқори ҳосил олишиб, 100 центнерга етказишлари лозимлиги “Ғур-ғур” маҳалласидаги “Термиз-Жайҳун кластер” даласида ташкил этилган семинарда айтиб ўтилди. Жарқўрғон туман ҳокими Б.Ўрақов, вилоятдан ташриф буюрган соҳага оид мутахассислар ҳамда тумандаги фермерлар иштирокида ташкил этилган мазкур семинарда ишни ташкил этишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, техникалардан унумли фойдаланишда техник қоидалар ҳақида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

    Жорий йилда туманда 3000 гектар очиқ майдонга, 5180 гектар ғўза қатор орасига, жами 8180 гектар майдонга ғалла экиш режалаштирилган бўлиб, семинарда экишни жорий йил 1 октябргача якунига етказиш лозимлиги белгилаб берилди. Бунинг учун эса экишни ҳозирдан бошлаш зарурлиги бўйича фермерларга тушунтиришлар берилиб, жорий йил қиш мавсуми эрта келиши, олдин экилган ғалла эса совуқ кунларгача бир текис ўниб чиқиши кераклиги уқтирилди. 

Jarqo‘rg‘on tumani hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?