Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ХУСНИДДИН РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИДА
Тадбирлар / 2021-09-29

   Жорий йилнинг 27-28-сентябр кунлари Термиз шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактабида “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловнинг туман ва шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 18 нафар ўқитувчилар вилоят босқичида ўзаро беллашдилар.

   Биринчи тур натижаларига кўра энг юқори натижага эришган 11 нафар иштирокчилар навбатдаги турда иштирок этишди.

   Мазкур танловда энг юқори балл тўплаган Жарқўрғон туманидаги 46-сонли умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Турғунбаев Хусниддин Акмалович фахрий биринчи  ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Унга Республика босқичида ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?