Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК!”
Тадбирлар / 2021-08-26

    Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ташаббуси билан Республикамизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикасининг ўттиз йиллиги ҳамда партиянинг тарғиботига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида оммавий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. 

   Куни кеча Жарқўрғон туманидаги Марказий маданият ва истироҳат боғида ҳам ана шундай тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Б.Мардаев ва Ф.Самадов, Термиз давлат университети ректори, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати А.Мараҳимов ҳамда O‘zLiDeP Жарқўрғон тумани Кенгаши  депутатлари, партия фаоллари, аҳоли вакиллари, тадбиркор ёшлар ва аёллар ҳамда спортчилар иштирок этишди.

   Тадбирни O’zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси А.Рўзиев очиб берди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Б.Мардаев, Ф.Самадов ва Термиз давлат университети ректори А.Мараҳимов, Жарқўрғон тумани Кенгаши депутати Д.Ҳошимовалар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги айёми билан табриклашди. Шунингдек тадбирда спорт усталари, илм-фан номоёндалари, ёшларнинг чиқишлари бўлди ҳамда улар тадбир иштирокчиларини O’zLiDeP билан бирга бўлишга чорлаб қолишди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?