Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ҲАМКОРЛИК ВА ИСТИҚБОЛДАГИ ВАЗИФАЛАР
Тадбирлар / 2021-07-31

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19-январ куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Жарқўрғон туманида жойлашган 54831-сонли ҳарбий қисмда Республика Маънавият ва маърифат маркази Жарқўрғон туман бўлинмаси ҳамда ушбу ҳарбий қисм ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва истиқболдаги вазифаларни амалга ошириш борасида "Йўл харитаси" ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу ҳамкорликдан асосий мақсад ҳарбий қисм тизимида маънавий-маърифий ишларни тубдан такомиллаштириш ва ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савиясини оширишдан иборат.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?