Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“ЁШ ЭСТРАДА ИЖРОЧИЛАРИ”
Тадбирлар / 2021-02-27

     Ёшларнинг санъатга бўлган қизиқишлари ва эстрада соҳасидаги ижодларини ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида Жарқўрғон туман ҳокимлиги ҳамда Маданият ва Халқ таълими бўлимлари билан ҳамкорликда “Ёш эстрада ижрочилари” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. "Устоз-шогирд" анъанаси доирасида тумандаги таниқли эстрада хонандалари томонидан ижодкор ёшларнинг эстрада санъатига бўлган қизиқишлари ҳисобга олинган ҳолда, уларга ўз билимларини беришга интилаётгани қувонарлидир. Зеро, устоз кўрган шогирднинг юксакларга парвоз қилиши тайин.

   Тумандаги барча умумтаълим мактабларидан ташриф буюрган ёш истедодли ўқувчилар иштирокида ташкил этилган "Ёш эстрада ижрочилари" кўрик-танловининг мақсади ҳам ёш истеъдодларни танлаб олиб, уларни ушбу соҳадаги қобилиятларини янада юксалтиришдир. Мазкур танлов якунида эса ғолиблар аниқланиб, ҳомийлар томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар тақдим этилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?