Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!”
Тадбирлар / 2021-02-26

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси асосида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан Жарқўрғон туманидаги Н.Боймуродов маҳалласида жойлашган мини-футбол ўйингоҳида мусобақа ўтказилди. Унда Жарқўрғон, Қумқурғон, Термиз ва Шўрчи туманлари ёшларидан иборат мини футбол жамоалари ўзаро беллашдилар.

    “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида ташкил этилаётган мусобақанинг ҳудудий босқичида Жарқўрғон тумани “чарм тўп” усталари ғолибликни қўлга киритишиб, вилоят босқичи йўлланмасига эга чиқдилар. Туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан бундай мусобақалар ташкиллаштириб борилиши бундан кейин ҳам давом этади.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?