Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
КИТОБ ТАҚДИМОТИ
Тадбирлар / 2021-04-09

    Юртимизда китобхонлик маданиятини ошириш борасида ҳаётга жорий этилаётган кўплаб лойиҳалар мутолаа маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда. Бу борада ташкил этилаётган тадбирлар эса "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида китобсеварлар сафи тобора кенгайишига замин яратмоқда.

  Бугун Жарқўрғон туман Маданият саройида тумандош шоира, ижодкор Васила Эрматованинг “Ҳижрон лоласи” номли китоби тақдимот маросими ташкил этилди. Жарқўрғон туман ҳокимлиги, Халқ таълими ва Маданият бўлимлари ҳамкорлигида бўлиб ўтган ушбу тадбирда сўзга чиқувчилар Васила Эрматованинг ижоди ва ҳаёт йўллари ҳақида айтиб ўтишди.

   Бундан ташқари, шоиранинг ўзи ижод машаққатлари ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди. Тадбирда тумандаги ижодга ошно инсонилар, ёш ижодкорлар қатнашдилар. Бундан ташқари шоира шеърларидан намуналар ўқилиб,  китоб яралиши жараёнлари ҳақида маълумотлар берилди. Тадбир давомида эса ёш ижодкорлар ижод намуналари ҳам тингланиб, туманда ёш ижодкорлар мактаби яратилиши йўлида илк қадам ташланди. Келгусида тумандаги бадиий ижодга ошуфта инсонлар янада кўплаб етишиб чиқиши борасида ташланган ушбу қадам бундан кейин ҳам давомли бўлишига ишонамиз.

Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?