Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
АМИР ТЕМУР СИЙМОСИГА ЭҲТИРОМ
Тадбирлар / 2021-04-09

   Бугун, 9 апрель - Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги Республикамиз миқёсида кенг нишонланмоқда. У жаҳоннинг тўрт машҳур саркардаларидан бири, кураги ерга тегмаган буюк лашкарбоши, худо берган салоҳиятини тўла-тўкис намоён эта олган, ўхшаши йўқ буюк армия қўмондони эди.

   Буюк давлат арбоби, соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан Термиз Давлат Университети ҳузуридаги Жарқӯрғон бизнес ва енгил саноат техникумида ҳам тадбир бӯлиб ӯтди. Унда Амир Темур шахсига бугунги кундаги эътибор ҳамда унинг жамият ва давлат қурилишидаги тарихий ӯрни ҳақида фикрлар билдирилди. Амир Темур суратлари талабалар томонидан чизилиб, кӯргазма сифатида томошабинларга намойиш этилди.

Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?