Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ИЖОДИЙ ИШЛАР ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-04-07

   Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улуғ аждодларимизнинг бой маънавий меросини тарғиб қилиш, замонамиз қаҳрамонлари образини яратишга қаратилган янги ижодий танловлар ташкил этиш юзасидан Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг қўшма қарори асосида “Ўзбекистон диёрим, ки андин ифтихорим” номли расмлар танлови ва “Шонли тарихдан буюк келажак сари” номли ижодий ишлар танловини ўтказиш бўйича қўшма қарор қабул қилинганди.

   Шу муносабат билан бугун туманимиздаги  25-сонли умумтаълим мактабида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорлигида "Ўзбекистон диёрим, ки андин ифтихорим" номли ижодкор ёшлар ўртасида расмлар танлови ҳамда "Шонли тарихдан буюк келажак сари" номли ижодий ишлар танлови бўлиб ўтди. "Шонли тарихдан буюк келажак сари" номли ижодий ишлар танловининг ўзи ҳам алоҳида учта номинацияда ўтказилди

- "Энг яхши шеърий асар";

- "Энг яхши ҳикоя";

- "Энг яхши бадиий-публицистик асар"; 

    Ушбу танловда иштирокчи ёшлар ўзлари ёзган шеър, ҳикоя ва бадиий-публицистик асарларини ҳакамлар ҳаъятига тақдим этишди. Танловда иштирок этган ижодкор ўқитувчи ва ўқувчилар ишлари танлов ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилиб, баҳоланди. Фахрли ўринларни эгаллаганларга эсталик совғалари топширилди.

Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?