Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИДА 156 ТА СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ 3,1 МЛРД СЎМЛИК СОЛИҚ ҚАРЗИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИЛДИ
Тадбирлар / 2022-12-28

    Мамлакатимизда солиқ сиёсатини такомиллаштириш, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш, солиқ юкини изчил камайтириш ва солиқ тизимини соддалаштириш борасида олиб борилаётган изчил ишлар  солиқ тўловчилар сони ва бюджетга солиқ тушумларининг ошишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

    Бугунги кунда Жарқўрғон туманида фаолият юритаётган тадбиркорлар сони 3940 нафардан ортиқ бўлиб, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, тизимни жадал рақамлаштириш борасидаги изчил ишлар натижасида туман миқёсида юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқ мажбуриятларининг ихтиёрий бажарилиши 95%га етди.

    2022 йилнинг 27 декабр ҳолатига вилоятимиз солиқ тўловчилари томонидан жорий йилнинг ИВ чорагида 23 млрд 873,3 млн сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 1 млрд 973,3 млн сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 13 млрд 773,3 млн сўм ёки 57,6 фоизи юридик шахслар, 5,1 млрд сўм ёки 2,1 фоизи жисмоний шахслар, 5 млрд сўм ёки 2 фоизи эса бошқа йиғим ва мажбурий тўловлар ҳиссасига тўғри келди.

Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 10 млрд 62,1 млн сўм ёки 42,1 фоизини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, 4 млрд 641,3 млн сўм ёки 19,4 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи ҳамда қолган 9 млрд 169,9 млн сўм ёки 38,4 фоизини эса бошқа солиқлар ва  йиғимлар ташкил этди.

    Президентимизнинг “Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги фармонига асосан бўш турган ва фойдаланилмаётган объектларга қўлланилган таъсирчан солиқ механизми бўйича вилоятимиздаги жами
156 та солиқ тўловчининг 3,1 млрд  сўмлик солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилди.

    Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар ва кенг кўламли тушунтириш ишлари натижасида 741 та корхонада норасмий ишлаётган жами 1145 нафар фуқаролар қонуний тартибда ишлай бошладилар.

    Жумладан, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналаридаги 456 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган 163 нафар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридаги 274 нафар, қурилиш корхоналаридаги 252 нафар фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилди ва бюджетга 254 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.

  Солиқ соҳасидаги автоматлаштирилган ахборот тизимлари иш унумдорлигининг ортиши ва хизмат кўрсатиш сифатининг ошишини таъминламоқда.

   Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш  мақсадида берилаётган бу каби солиқ имтиёзлари ва енгилликлари хусусий секторни ривожлантириш ва шу аснода иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

 

Рахматилла САТТАРОВ,

Жарқўрғон туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи.

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?