Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ОИТС ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ МУҲОКАМАСИ
Тадбирлар / 2022-05-27

   Вилоят ОИТС (Орттирилган иммунитет танқислиги синдироми) га қарши курашиш марказининг туман ҳокими номига киритган хатининг ижросини таъминлаш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси залида тиббиёт ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари А.Ражабов томонидан туманимизда “ОИТС касаллиги ва унга қарши олиб борилаётган кураш” мавзусидаги танқидий материаллар ўқиб эшиттирилди.

   ОИТС касаллигига қарши курашиш бўйича ҳар бир даволаш профилактика муассасалари кўрсаткичлари алоҳида муҳокама қилинди. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 26- сон оилавий поликлиникаси мудири Э.Чориев томонидан берилган саволга, яъни чет давлатлардан келаётган мигрантлардан қон намуналарини олиш ва тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида фуқаролар томонидан актив қаршиликлар кўрсатилаётганлиги, тиббиёт ходимлари мажбурий тиббий кўрикка жалб қилиш ваколати йўқлиги, бу эса ўз навбатида мигрантларнинг тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишида муаммолар келтириб чиқараётганлигини маълум қилди. Бу каби ҳолатлар тумандаги 66 та маҳаллаларнинг барчасида бор эканлиги таъкидланди.

   Йиғилишда туман ҳокими ўринбосари томонидан ОИТС касаллигига қарши курашишга фақат тиббиёт ходимлари эмас, балки ҳамкор ташкилотлар ҳам бирдек масъул эканликларини, улар ҳам ушбу тадбирларда фаол қатнашишларини таъминлаш юзасидан топшириқлар берди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?