Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЕВРОКУБОКДАГИ ЎЗБЕКИСТОНЛИК ИЛК ЧЕМПИОН!
Тадбирлар / 2022-05-26

   Элдор Шомуродов ўз жамоаси билан янги ташкил этилган Европа конференциялар лигасининг илк чемпионига айланди! Шунингдек, Элдор Еврокубок финалида майдонга тушиб, ғолиб бўлган илк ўзбекистонлик футболчи сифатида тарихга кирди.

   "Рома" финалда "Феенорд"ни 1-0 ҳисобида мағлуб этди. Шомуродов 89-дақиқада заҳирадан майдонга туширилди.

   Элдорни ушбу ютуқ билан чин қалбдан табриклаймиз ва бардавом бўлишига тилакдошмиз!

 

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?