Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“ХАЙР МАКТАБ, САЛОМ КЕЛАЖАК”
Тадбирлар / 2022-05-25

   Бутун мамлакатимизда бўлгани каби 25 май санасида туманимиздаги умумтаълим мактабларининг барчасида сўнгги қўнғироқ жаранг сочади. Тадбирларда Президентимизнинг Мактабларни битирувчи ўғил-қизларимизга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилиб, байрам тадбирлари тантанали равишда бўлиб ўтади.

   Бу йил туманимиз бўйлаб навқирон авлод вакилларидан жами 2696 нафари 11-синфларни тамомлаб катта ҳаётга қадам қўйган бўлсалар, 3080 нафар ўқувчилар 9-синфни тамомладилар. 11-синф битирувчилари орасида 13 нафар олтин ҳамда 11 нафар кумуш медал соҳиблари бор. 9-синф ўқувчиларидан эса 37 нафарига аъло даражадаги шаҳодатнома топширилиши кўзда тутилган. Яна бир муҳим маълумот эса янги 2022-2023 ўқув йилида 5365 нафар 1-синф ўқувчилари мактаб остонасига қадам қўядилар.

   Сўнгги қўнғироқ садолари жаранг сочаётган лаҳзаларда эса тилагимиз шундай бўлди: Оқ йўл сизга битирувчилар, йўлингиз орзуларингиз каби ойдин бўлсин!

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?