Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“СЎНГГИ ҚЎНҒРОҚ” ТАДБИРИ
Тадбирлар / 2022-05-25

    25 май барчамизнинг қалбимиз торларини чертиб юборувчи “Сўнгги қўнғироқ”  тадбири билан эътиборлидир. Бу тадбир қанчалик эсда қоларли бўлиши эса уни муносиб нишонлашга боғлиқ. Ана шундай “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларидан бири туманимиздаги 7-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилди.

   Тадбирда тумани ҳокими Б.Ўрақов ҳам иштирок этиб, битирувчи ёшларга Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирди ва барча битирувчиларни мустақил ҳаётга қадам қўяётганлари билан қутлади. Шунингдек, тадбирда туман Халқ таълими бўлими мудири Ч.Жумаев ҳамда мактаб маъмурияти ходимлари иштирок этдилар.

   Байрам тадбирида битирувчи ёшлар ўзлари тайёрлаган байрам чиқишлари билан йиғилганларни хушнуд этдилар. Бундай тадбирлар туманимиз мактабларида давом этмоқда.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?