Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Тадбирлар / 2022-05-16

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Републикасининг ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги  қарорига асосан Жарқўрғон туманида дастурга киритилган объектларида қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилди. Жорий йилда туманимиздаги 60-сонли умумтаълим мактабига 140-ўринли қўшимча бино қуриш ҳамда мактабни реконструкция қилиш, "Офтобқўрғон" маҳалласидаги фаолият юритмаётган 48-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносини реконструкция қилиш ишларини дастур асосида амалга ошириш режалаштирилган.

   Айни кунларда Дастурга киритилган 60-сонли умумтаълим мактабига қўшимча бино қуриш ("Абсалом Қурилиш" МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда) ҳамда 48-сонли мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш ("Зилол Остона Термиз" МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда) ишлари бошлаб юборилди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?