Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ҒАЛЛА ЎРИМИ ОЛДИДАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2022-05-16

   Бугун Жарқўрғон туманида жорий йил ғалла ҳосилини нест-нобуд қилмай ўриб-йиғиб олиш  бўйича кўргазмали семинар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов, вилоят ИИБ бошлиғи А. Исмоилов, вилоят ҳокими ўринбосари У. Туропов, туман ҳокими Б.Ўрақов ҳамда тумандаги секторлар раҳбарлари  иштирок этишди.

   Шунингдек, семинарда ғалла ўрим-йиғим мавсумини сифатли ўтказиш мақсадида ўрим отрядлари раҳбарлари, механизаторлар, ҳайдовчилар, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалигига алоқадор барча мутасаддилар, нуронийлар иштирок этдилар.

    Туманда жорий йилда ташкил этилган 15 та ўрим отрядларига 30 та ўрим комбайнлари, 108 та юк автомобили ва ташиш техникалари, 5 такўчма устахона, 5 та ёнилғи ташиш транспортлари, ҳар бир отрядга биттадан кўчма дам олиш хоналари бириктирилган бўлиб, туманда жорий йилда 20 майдан бошлаб чўл зоналарда ғалла ўримига киришилади.

  Тумандаги ғалла кластери томонидан ўримни сифатли ташкил этиш мақсадида комбайн операторларига 2 миллион сўмдан нақд пул, 1 қоп ун, 5 литр ёғ, 1 қопдан картошка ва пиёз, 10 кг. гуруч ҳамда 3 кг.дан гўшт маҳсулотлари топширилди.

    Жорий йил тумандаги 172 та фермер хўжаликлари томонидан 8580 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилди.  Жорий йилда туманимизда 26521 тонна ғалла етиштириш режалаштирилган бўлиб, шундан 1000 тоннаси уруғлик бўлса, 20575 тоннасини давлатга сотиш, кластер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига 5946 тонна бошоқли дон топшириш мўлжалланган.

     Бу йил ҳам далаларимизда ҳосил мўл, фақат эндиликда уни нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш керак. Бободеҳқонларимизнинг етиштирган ҳосиллари хирмон-хирмон бўлиб уюлса, халқимиз ризқига барака ҳам инади. Шундай экан, хирмонингизга барака азиз ғаллакорлар!

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?