Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
«ДХХ КУБОГИ» БАҲСЛАРИ ҒОЛИБИ МАЪЛУМ БЎЛДИ
Тадбирлар / 2022-05-14

    Туманимизнинг барча маҳаллаларидаги уюшмаган ёшларни бир жойга жамлаган «ДХХ кубоги» баҳсларининг финал ўйини бугун бўлиб ўтди. Тумандаги 66 та маҳалладаги уюшмаган ёшлар футбол жамоалари ичида ўзларининг устунликларини кўрсатган 4-секторнинг  «Пахтаобод» ҳамда 1-секторнинг «Дўстлик» маҳаллаларининг жамоалари финалда куч синашдилар. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда «Пахтаобод» маҳалласи жамоаси 1-0 ҳисобида рақибларидан устун келиб, туман чемпиони бўлишди.

   Шундан сўнг, тақдирлаш маросими ташкил этилди. Унда туман ҳокими Б.Ўрақов, туман Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Э. Эшнаев ҳамда секторлар раҳбарлари  томонидан 4-ўринни эгаллаган «Кунчиқиш»  маҳалласи жамоасига 2000000 сўм, 3-ўринни эгаллаган «Соқчи» маҳалласи жамоасига бронза медаллари ҳамда 6000000 сўм, 2-ўринни эгаллаган «Дўстлик» маҳалласи жамоасига кумуш медаллари ҳамда 8000000 сўм, чемпион  бўлган «Пахтаобод» маҳалласи жамоасига олтин медаллари, 10000000 сўм ҳамда «ДХХ кубоги» тақдим этилди.

   Бундан ташқари, ўйинларда ҳакамлик қилганларга 300000 сўмдан пул мукофотлари берилган бўлса, ўйинлар ташкилотчиларига туман Давлат хавфсизлик хизматининг Ташаккурномалари тақдим этилди. Хуллас, бу йилги «ДХХ кубоги»нинг вилоят босқичида «Пахтаобод» маҳалласи ёшлари жамоаси туманимиз шарафини ҳимоя қилишадиган бўлишди. Уларнинг кейинги мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этиб, туманимиз шарафини  юқорига кўтаришларида омадлар тилаб қоламиз.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?