Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАҲАЛЛА РАИС(ОҚСОҚОЛ)ЛАРИ САЙЛОВИ БЎЙИЧА СЕМИНАРЛАР
Тадбирлар / 2022-05-13

   Туманимиздаги "Ҳайитобод" маҳалласидаги Маданият уйида 2-сектордаги маҳаллалар сайлов ишчи гуруҳлари, 5- сонли Мусиқа ва саънат мактаби залида 1-сектор ҳудудидаги маҳаллалари сайлов ишчи гуруҳлари, Туқимачилик коллежи фаоллар залида 3-сектор маҳаллалари сайлов ишчи гуруҳлари, "Ободгузар" маҳалласидаги Бизнес ва енгил саноат техникуми залида 4-сектор маҳалла сайлов ишчи гуруҳлари аъзолари учун Фуқаролар йиғинлари  раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи  туман комиссия аъзолари ва Термиз давлат университети, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, туман адлия ва ички ишлар бўлими масъул ходимлари иштирокида семинар ташкил этилди.

   Семинарда масъуллар томонидан маҳаллалардаги сайлов ишчи гуруҳлари аъзолари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича тўлиқ маълумотлар берилиб, жараённи ўтказиш бўйича тушинтиришлар бериб ўтилди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?