Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
РАМАЗОН ҲАЙИТИ ШОДУ ХУРРАМЛИКДА БОШЛАНДИ
Тадбирлар / 2022-05-02

   Муборак Рамазон ҳайитининг биринчи куни туманимизда ҳам шоду хуррамлик ва шукроналик кайфиятида бошланди. Эрта тонгда туманимиздаги барча жоме масжидларида ҳайит намози ўқилди.

   Ҳайит намози маърузасида маънавий қадриятларимиз юксалиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, бугунги фаровон ҳаётимиз мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Инсонларга меҳр кўрсатиш ҳамда яхшилик қилиш савоби ҳақида айтилди.

   Рамазон ҳайити намозида юртдошларимиз шу кунларга етказганига шукрона айтиб, элимизга тинчлик-хотиржамлик, омонлик, қут-барака тилаб дуолар қилди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?