Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИГА РЕСПУБЛИКА ВА ВИЛОЯТ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИДАН КЕЛГАН ШИФОКОРЛАР ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТДИЛАР
Тадбирлар / 2022-04-14

      Жарқўрғон туманида 226889 нафар аҳоли истиқомат қилади. Туманда 6 та ОП, 3 та ОШП, 1 та КТМП ва 1 та ҳудудий бўлим мавжуд.

   Жарқўрғон туман тиббиёт бирлашмасига Республика ихтисослашган Онкология ва радиология марказидан Нишонбоев Латифжон, Республика ихтисослашган акшерства гиникология илмий амалий тиббиёт марказидан Ш.Бекмирзаева ва Ж.Казановалар, Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказидан Ибодуллаев Сайдулло Ўринбоевич ва Худойбердиев Акром,  Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказидан Рахмонов Нодиржонлар, Вилоят перенатал маркзидан Н.Долибаева, Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалидан Сагизов Панжи Хушвақовичлардан иборат жами 8 кишилик  мутахассислар гуруҳи 14 апрел  кунида ташриф буюришди, уйма-уй юриб туман аҳолисига ихтисослаштирилган малакали тиббий, амалий-услубий консултатив ёрдам кўрсатдилар.

    Туманимизнинг Ҳайитобод, Маданият, Қорақурсоқ, Қораянтоқ, Қораёғоч МФЙларида жами 42 та хонадонда 42 нафар беморлар билан суҳбат ўтказишди. Суҳбат жараёнида юқори технологияли операцияга мухтожлар 8 нафарни, вилоят шифохоналарида даволанишга мухтож 28 нафарни, Туман миқиёсида даволанишга мухтожлар 12 нафарни, Республика миқиёсида даволанишга мухтожлар 2 нафарни ташкил этади. Туманимизнинг Дам маҳалласи ҳудудида яшовчи фуқароларга тиббий кўрик ташкил этилиб 231 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижасида 231 та касаллик аниқланди, шуларнинг 217 нафарига амбулатор тарзда, 14 нафарига статсионар тарзда тиббий ёрдам кўрсатилиши режалаштирилди. Туманга 10 нафар, вилоятга 4 нафар беморларга  тавсия берилди.

   Туманга 5 та тиббий контейнер келтирилган Камар, Қўштепа, Жинжактепа, Мингчинор Офтобқўрғон маҳаллаларида кўрсатилган манзилларга этказилган бугунги кун ҳолатига қум ва шағал туширилган шароит яратилиши буйича ишлари олиб борилмоқда.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?