Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНИШИНИ ТАъМИНЛАШГА, ХУСУСИЙ МУЛКНИ ҲАР ТОМОНЛАМА ҲИМОЯ ҚИЛИШГА ВА ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ СИФАТ ЖИҲАТИДАН ЯХШИЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси 418-сон Қонуни
Тадбирлар / 2022-04-27

   Қонуннинг 3-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси (кейинги ўринларда ЎзР МЖтК деб аталади)нинг 271-моддаси (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар) 11-банд билан, 305-моддаси (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш муддатлари) тўртинчи қисм билан тўлдирилди.

   Жумладан, ЎзР МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига мувофиқ, “агар ушбу Кодекс 215-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда йўл қўйилган бузилишларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳоллар мустасно” деб белгиланди ва бундай ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги қайд этиб қўйилди.

   Шуниндек, ЎзР МЖтКнинг 305-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, “Ушбу Кодекс 271-моддасининг 11-бандида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишнинг бошқа материаллари ишни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан олинган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда кўриб чиқилади” деб мустаҳкамлаб қўйилди.

Шу муносабат билан, Сизга ЎзР МЖтКнинг 215-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ҳолатлари аниқланганда, маъмурий ишларни юритишда қуйидагиларга амал қилиш вазифаси топширилади:

   Агар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари  ЎзР МЖтК 215-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик (давлат статистика ҳисоботини белгиланган топшириш муддати ўтгандан сўнг умуман топширмаганда)ни биринчи марта (охирги 1 йил давомида) содир этганда, давлат статистика органлари қуйидаги ишларни амалга оширадилар:

- тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахсига давлат статистика ҳисоботини 30 кунлик муддатда топшириш лозимлиги тўғрисидаги расмий огоҳлантириш хати юборилади (намунавий огоҳлантириш хати илова қилинади);

- агар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахси расмий огоҳлантириш хатини олгандан сўнг, давлат статистика ҳисоботини 30 кунлик муддат ичида топширса, унга нисбатан маъмурий иш юритиш бошланмайди (бошланган иш ЎзР МЖтКнинг 271-моддаси 11-банди ҳамда 310-моддаси биринчи қисми 2-банди ва иккинчи қисмига асосан тугатилади);

- агар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахси расмий огоҳлантириш хатини олгандан сўнг, давлат статистика ҳисоботини 30 кунлик муддатда тақдим этмаса, унга нисбатан маъмурий иш юритишни бошлаш учун расмий чақирув хати юборилади ҳамда унга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси  (ЎзР МЖтКнинг 281-моддасига мувофиқ) тузилади;

- тузилган маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомасини ЎзР МЖтКнинг умумий қоидалари асосида кўриб чиқилади, тегишли қарор (хулоса) қабул қилинади ва зарур ҳаракатлар амалга оширилади.

   Агар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ЎзР МЖтК 215-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик (давлат статистика ҳисоботини хато ва камчиликлар билан топширганда, яъни ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатганда)ни биринчи марта (охирги 1 йил давомида) содир этганда, давлат статистика органлари қуйидаги ишларни амалга оширишлари лозим:

 тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахси, электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибига кўра белгиланган тартибда давлат статистика ҳисоботида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этмаса, давлат статистика ҳисоботидаги хато ва камчиликларни 30 кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган ҳолда қайта топшириш лозимлиги тўғрисидаги расмий огоҳлантириш хати юборилади (намунавий огоҳлантириш хати илова қилинади);

- агар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахси расмий огоҳлантириш хатини олгандан сўнг, давлат статистика ҳисоботидаги хато ва камчиликларни 30 кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган ҳолда қайта топширса, унга нисбатан маъмурий иш юритиш бошланмайди (бошланган ишни ЎзР МЖтКнинг 271-моддаси 11-банди ҳамда 310-моддаси биринчи қисми 2-банди ва иккинчи қисмига асосан тугатилади);

- агар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахси расмий огоҳлантириш хатини олгандан сўнг,
30 кунлик муддатда давлат статистика ҳисоботидаги йўл қўйилган хато ва камчиликларини бартараф этмаса, унга расмий чақирув хати юборилади ҳамда унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси (ЎзР МЖтКнинг 281-моддасига муовфиқ)ни тузилади;

- тузилган маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси ЎзР МЖтКнинг умумий қоидалари асосида кўриб чиқилади, тегишли қарор (хулоса) қабул қилинади ва зарур ҳаракатлар амалга оширилади.

Мазкур кўрсатманинг 1, 2-бандларида қайд этилган қоидалар фақат ташкилий-ҳуқуқий шакли таснифлагичи бўйича (ТҲШТ) тижорат ташкилоти сифатида рўйхатга олинган юридик шахсларга нисбатан тадбиқ этилади.

   Ушбу мақсадда, ЎзР МЖтК 215-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, уни содир этган мансабдор шахс ишлаётган юридик шахснинг Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотлар базасида ташкилий-ҳуқуқий шакли таснифлагичи бўйича (ТҲШТ асосида) тижорат ёки нотижорат ташкилот эканлиги аниқлаб олинади.

   Агар ЎзР МЖтК 215-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган мансабдор шахс ишлаётган юридик шахс Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрида ташкилий-ҳуқуқий шакли таснифлагичи бўйича (ТҲШТ асосида) нотижорат ташкилот бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича иш юритиш ЎзР МЖтКнинг умумий қоидалари асосида ҳал қилинади.

   Тадбиркорлик субъекти мансабдор шахси ЎзР МЖтК 215-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганда, мазкур мансабдор шахснинг қайд этилган ҳуқуқбузарликни ҳақиқатдан ҳам биринчи марта содир этганлигига аниқлик киритиш лозим, бунда:

- аввал унга давлат статистика органи томонидан расмий огоҳлантириш хати берилганлигига;

- унга нисбатан ЎзР МЖтК 215-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси тузилиб, ЎзР МЖтКнинг 271-моддаси 11-банди ҳамда 310-моддаси биринчи қисми 2-банди ва иккинчи қисмига мувофиқ маъмурий иш юритишни тугатиш тўғрисидаги қарор чиқарилганлигига;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 февралдаги 39-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низом қоидалари асосида тегишли ички ишлар органларига талабнома юбориш орқали унинг аввал маъмурий жазога тортилган ёки тортилмаганлигига.

-11-банди ҳамда 310-моддаси биринчи қисми 2-банди ва иккинчи қисмига мувофиқ маъмурий иш юритишни тугатиш тўғрисидаги қарор чиқарилганлигига;

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 февралдаги 39-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низом қоидалари асосида тегишли ички ишлар органларига талабнома юбориш орқали унинг аввал маъмурий жазога тортилган ёки тортилмаганлигига.

  Худди шундай ҳуқуқбузарлик тадбиркорлик субъекти томонидан маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик иши ЎзР МЖтКнинг 215-моддаси иккинчи қисми билан юритилиши лозим.

- Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 2020 йил 17 март,ЎРҚ-612-сонга асосан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига 332-модданинг биринчи қисмидаги «топширилган кундан бошлаб ўн беш» деган сўзлар «топширилган кундан бошлаб ўттиз» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

- «3321-модда. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби билан тўлдирилсин. Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

 

Жарқўрғон тумани Статистика бўлими.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?