Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАДАНИЯТ ХОДИМЛАРИ ЭЪЗОЗДА
Тадбирлар / 2022-04-14

   Бугун тумандаги Истиқлол ресторанида Жарқўрғон тумани Маданият ходимлари ва нуроний маданият соҳасида ишлаб нафақадага чиққан  фахрийлар иштирокида  байрам  тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов, Туман спорт бўлими раҳбари А.Абдураимов, Туман Маънавият бўлими раҳбари У.Ибадуллаев, Туман Ёшлар ишлари агентлиги бошлиғи Б.Норматов лар иштирок этиб, иштирокчиларини байрам билан табриклади.     

     Шундан сўнг, туман ҳокимлиги томонидан маданият ходимларига  бир пиёла чой ташкил қилиниб,  чиройли концерт дастури намойиш қилинди ва ҳомийлар ва туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди. Бундай эътибордан  маданият ходимлари   ўзларнинг миннатдорчиликларини билдиришди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?