Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ
Тадбирлар / 2022-04-06

   Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мизиёев жорий йилнинг 16 март куни давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди.   

   Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида жорий йилнинг 1-чораги давомида Давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. Ўтказилган учрашувларда  

4 та секторнинг барча МФЙ ларидан жами 265 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.  

   Шунингдек, 2022 йилнинг 1-чораги давомида давлат солиқ инспекция мутахассислари томонидан туманда жами 14 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 615 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумот берилди.    

   Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Жарқўрғон туманида  

1,8 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади.  

Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида туманимиздаги 152 та корхонанинг 164 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 141 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.  

   Жарқўрғон туман давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 848 та корхонадаги 1754 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.  

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхонарларида 272 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 314 нафар, қурилиш корхоналарида 58 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 204 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 482.9 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди. 

   Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, 2020 йилда янги Солиқ Кодексини қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса 2 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Натижада, Жарқўрғонлик тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортган бўлса, Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиғи тўловчилар сони 1,2 мингдан 1,5 мингтага етди.  

   2022 йилнинг 1 чораги давомида туманда солиқ тўловчилари томонидан  

17 млрд. 537 млн. сўм миқдорида солиқ тўланиб, Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 14,6 млрд. сўми, яъни 83,4 фоизи юридик шахслар,  

2,9 млрд. сўми ёки 16,5 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди. 

   Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 8,2 млрд. сўм ёки 46,2 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 1,7 млрд. сўм ёки 9,7 фоизини айланма солиғи, 2,9 млрд. сўми ёки 16,5 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди ҳамда қолган 4,7 млрд. сўм ёки 26,8 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди. 

   Жорий йилнинг 1 чораги мобайнида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали Жарқўрғон туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 74 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларга асосан 53 та сайёр солиқ текширувлари ўтказилди. Бугунги кунга қадар мурожаатлари ўз тасдиғини топган 16 нафар фуқароларнинг банк пластик картасига 8,0 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди. 

   Ўтган 3 ой мобайнида 5 та корхоналарга ер солиғи, 6 та корхонага мол-мулк солиғи, 98 та корхонага ижтимоий солиқ, 32 та корхонага айланмадан олинадиган солиқ, 3 та корхонага сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғидан имтиёзлар қўлланилиб қайта хисоботлари олинди.

   Ҳурматли тадбиркорлар!       

   Жарқўрғон туман давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.  

Анвар АЛМАРДАНОВ, Жарқўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси.

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?